Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ афғон судлари тарафидан қатор маҳбусларнинг озод этилишига аралашмаслиги кераклигини айтди.

Пайшанба куни Афғонистон судлари АҚШ тарафидан афғон адлиясига топширилган 65 нафар маҳбусни озод этишга қарор қилган эди.

АҚШ озодликка чиққан маҳбусларнинг минтақадаги хавфсизликка таҳдид солиши ва афғон ҳукумати ўз қарори оқибатларига масъул бўлишини билдирди.

НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен ҳам Афғонистон ҳукуматининг бу қарорини қоралаб, унинг мамлакатдаги хавфсизлик ва қонун устуворлигига путур етказишини айтди.

Туркия пойтахти Анқарада Афғонистон, Покистон ва Туркия раҳбарлари ўртасида ўтаётган саммитда чиқиш қилган президент Карзай АҚШ афғон судлари қарорига аралашмаслиги кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG