Линклар

logo-print

Футбол: Вадим Абрамов "Локомотив" бош мураббийи этиб тайинланди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий тема жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентинг "Локомотив" клуби мураббийи этиб тайинланди.

Шу кунгача "Локо"га мураббийлик қилиб келган Ҳаким Фузайлов эса Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш вазисафини уддалай олмагани учун лавозимидан четлатилди.

Эслатамиз, 9 феврал куни Фузайлов етакчилик қилган "Локомотив" жамоаси Тошкентда ўтган учрашувда "Ал Кувайт" жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, ОЧЛ саралаш ўйинларини тарк этган эди.

Ўтган йилинг декабр ойида Абрамов Қозоғистоннинг етакчи футбол клубларидан бири бўлмиш "Астана" клубига бош мураббий этиб тайинланган эди. Бироқ 51 ёшли мутаҳассис клуб раҳбариятининг алмашиши туфайли қисқа вақт ичида лавозимини тарк этишга мажбур бўлганди.
XS
SM
MD
LG