Линклар

Сергей Лавров ЕИни Украина бўҳронига аралашишдан огоҳлантирди


Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яна бир бор Ғарбни Украинадаги сиёсий бўҳронга аралашишдан огоҳлантирди.

Жума куни Москвага келган Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер билан учрашувдан сўнг гапирган Лавров, Украина фуқароларига ўз муаммоларини ҳал қилиш имкони берилиши керак, дея таъкидлади.

“Биз украиналикларнинг ўзлари сиёсий бўҳрондан чиқиш йўлини топиши керак, деб ҳисоблаймиз”, деган Лавров “Украинанинг бошқа ҳамкорлари ҳам ана шу принципга амал қилишини кутиб қоламиз”, дея қўшимча қилди.

У Европа Иттифоқини Украинанинг Россия билан муносабатларидан воз кечиб, Ассоциацияга кириш битимини имзолаш борасида Киевга босим ўтказиш орқали “таъсир доирасини” яратишга уринаётганликда айблади.

Бир кун аввал Лавров “Коммерсант” газетасида мақола эълон қилиб, Россия билан ЕИ ўртасидаги муносабатлар Украина масаласида “ҳақиқат онлари даражасига етди”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG