Линклар

Туркман президенти икки ой ичида иккинчи марта амнистия эълон қилди


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 859 маҳбусни авф қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Расмий матбуотнинг жума куни хабар қилишича, амнистия Туркманистон Миллий байроғи куни муносабати билан эълон қилинган. Бу сана куни 19 февраль куни нишонланади.

Авф қилинган маҳбусларга оид бошқа тафсилотлар расмий хабарда келтирилмаган.

Бердимуҳаммедовдан аввал унинг салафи Сапармурот Ниёзов ҳам, йилда бир марта Рамазон ойи муносабати билан амнистия эълон қилар эди.

Бердимуҳаммедов эса йилига бир неча марта, одатда давлат байрамлари арафасида маҳбусларни авф этиш тўғрисида фармон чиқаради.

Бердимуҳаммедов сўнгги бор бундан икки ой аввал Туркманистон Нейтралитети куни амнистия эълон қилиб, 630 маҳбусни авф қилган эди.
XS
SM
MD
LG