Линклар

logo-print

Бакиевлар оиласи суиқасдга уринганлик айби билан сиртдан суд қилинади


Қурманбек Бакиев 2010 йилдаги аксилҳукумат норозиликлари ортидан мамлакатдан қочиб кетган эди.

Қурманбек Бакиев 2010 йилдаги аксилҳукумат норозиликлари ортидан мамлакатдан қочиб кетган эди.

Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиев ва уч нафар оила аъзосининг Британия фуқаросини ўлдиришга уринганлик айби билан сиртдан суд қилиниши айтилмоқда.

Қирғизистон Олий суди матбуот вакилининг жума куни маълум қилишича, Бакиев, унинг икки ўғли Марат ва Максим ҳамда укаси Жаниш британиялик тадбиркор Шон Дейлига қарши суиқасд қилишга уринганлик айблови билан маҳкамага тортилади.

Қирғизистон темир қазиб олиш соҳасига сармоя ётқизган Дейли 2006 йилда Бишкекда номаълум шахс томонидан ўққа тутилиб, омон қолгач Қирғизистонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Ҳозирда Беларусда муҳожиратда яшаётган Бакиев 2010 йилдаги аксилҳукумат норозиликлари ортидан мамлакатдан қочиб кетган эди. Унинг ортидан бошқа қариндошлари ҳам Қирғизистонни тарк этган.

Бир йил аввал Бишкек шаҳар суди Бакиевни сиёсий қотилликка алоқадорликда айблаб, сиртдан 24 йиллик қамоққа ҳукм қилган эди. Айни маҳкамада Жаниш Бакиев умрбод қамоққа ҳукм этилган.
XS
SM
MD
LG