Линклар

logo-print
Сочида ўтаётган қишки олимпиадада швейцариялик чанғичи Дарио Колонья эркаклар орасида кросc-кантри пойгасида олтин медалнги қўлга киритди. Жума куни эрталаб ўтказилган мусобақада швециялик Йохан Олсон кумуш ва Даниел Ричардсон бронза медал соҳиби бўлишди.

Колонья Сочида иккинчи олтин медални ютди. Ўтган якшанба куни скиатлон бўйича мусобақада ҳам у биринчи ўринни эгаллаган эди.

Жума куни Сочи олимпиадаси ўтказилаётган минтақада ҳаво ҳарорати 15 даражага кўтарилгани боис чанғичиларнинг баъзилари калта енгли форма ва шортикларда беллашишди.
XS
SM
MD
LG