Линклар

Ўзбекистон Интернет маконида Twitter ижтимоий тармоғининг муқобили пайдо бўлди


Bamboo.uz шаклан Twitterдан деярли фарқ қилмайди. Лекин, Bamboo.uz тармоғида ёзишма узунлиги 700 белгигача бўлиши мумкин. Бу Twitter тармоғидагига қараганда беш марта кўпдир.

Яна бир фарқ, Twitter тармоғи глобал тармоқдаги барча фойдаланувчилар учун бўлса Ўзбекистоннинг Bamboo.uz тармоғи фақат Ўзбекистонда яшовчилар учун ташкил этилди.

Тармоқ шиори ҳам “Бир мамлакат бир тармоқ”. Bamboo.uz тармоғига мамлакат ташқарисидан кириш имконсиз.

Кузатувчилар Ўзбекистонда махсус ҳизматлар янги ижтимоий тармоқни йўлга қўйиш орқали Интернет маконини тўлалигича ўз назорати остига олишга уринаётганини таҳмин қилишади.
XS
SM
MD
LG