Линклар

logo-print
Украина пойтахти Киевда президент Виктор Януковичнинг мухолифлари шаҳарнинг Грушевский кўчаси ва шаҳар ҳокимияти биноси олдидаги баррикадаларни олишга рози бўлди.

Мухолифатдаги "Батькивщина" партияси фаолларидан бири Сергей Соболев бу барча намойишчиларнинг озод этилишига жавоб тариқасида қилинаётганини айтди.

Жаноб Соболевга кўра, Киевдаги намойишлар пайти ҳибсга олинган икки ярим минг фаолнинг барчаси озод этилган.

Аввалроқ, президент Янукович мамлакатни тинч йўл билан сиёсий инқироздан чиқаришга умид қилаётгани ҳақда гапирган эди.
XS
SM
MD
LG