Линклар

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юздан зиёд намойишчи шаҳар ҳокимияти биноси томон юриш қилиб, танганинг қадрсизланиши ортидан юзага келган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш учун зудликда чоралар кўришга чақирдилар.

Хабарларга кўра, руҳсат этилмаган намойишга чиққан ўнлаб одам ҳибсга олинган. Шаҳар прокурори намойишчиларни уйларига тарқалишга чақирди.

Ушбу ҳафта бошида Қозоғистонда АҚШ доллари нархи бирданига 20 фоизга қимматлади. 11 февралдан бошлаб бир АҚШ доллари 185 тангага сотилмоқда.

Қозоғистонда аҳоли доллар нархининг кўтарилиши ортидан нарх наволарнинг ҳам ошиб кетиши мумкинлигидан ҳавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG