Линклар

Самарқандда газ баллони портлашидан бир оиланинг беш аъзоси ҳалок бўлди


Самарқанднинг Пастдарғом тумани “Гўзалкент” поселкасидаги Қултон қишлоғида жума оқшоми газ баллонида ишловчи қўлбола иситиш мосламаси портлаб кетиши оқибатида бир оиладан беш киши ҳалок бўлди.

Мазкур оила қишлоқда газ йўқлигидан қўлбола иситиш мосламасидан фойдаланиб келган.

Газ баллон¸ тунда ток келгач¸ портлаб кетган. Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тунда -10-20 даражани ташкил қилаëтган айни кунларда аксар аҳоли газ ва электр қуввати йўқ бир шароитда қишдан омон чиқишга уринмоқда.

Маҳалла фаоллари аҳолини қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланмасликка чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG