Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:18

Сочи 2014: Россиялик фристайлчи оғир жароҳатланди


Сочи шаҳрида ўтказилаётган Қишки Олимпиада мусобоқаларида қатнашиши кутилаётган россиялик фристайлчи Мария Комиссарова машғулотлар пайти оғир жароҳатланди.

Айрим ахборот агентликлари спортчининг умуртқа поғонаси сингани ҳақида хабар бермоқда.

Россия Фристайл федерацияси расмийлари спортчи олган жароҳати жиддий экани, врачлар эса жарроҳлик амалиёти ўтказишга қарор қилганликларини билдиришди.

Комиссарова энди Олимпиада мусобоқаларида қатнаша олмайди, дейишди Россия Фристайл федерациясидагилар.
XS
SM
MD
LG