Линклар

"Исфаналик ўзбеклар қирғиз милициясининг пул ундириш манбасига айланиб қолди"


Ушбу суратнинг мақолага алоқаси йўқ.

Ушбу суратнинг мақолага алоқаси йўқ.

Қирғизистоннинг Исфана шаҳрида истиқомат қилувчи этник ўзбек Давлат хожи Тошев Озодлик радиоси билан боғланиб мана шундай иддаони билдирди. Унинг айтишича, сўнгги бир неча ой ичида Исфана шаҳрида камида 25 ўзбек қирғиз милициясининг таҳдиди туфайли бир неча минг доллар миқдорида пора беришга мажбур бўлган.

Қирғизистоннинг Боткен вилоляти Лайлак туманидаги Исфана шаҳрида асосан ўзбек миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади.

Исфаналик Давлат хожи Тошев қирғиз милицияси Исфанадаги этник ўзбеклардан ўз манфаатлари йўлида пул ундириш воситаси сифатида фойдаланаётганини иддао қилмоқда. Унинг айтишича, сўнгги бир неча ой ичида Бишкекдаги Ички ишлар вазирлиги ходимлари Исфана шаҳрида камида 25 нафар этник ўзбекни қамоққа олиш билан қўрқитиб, уларнинг ҳар биридан 25-30 минг доллардан пора талаб қилган.

Давлат хожи Тошев бу борада шикоят аризаси билан Қирғизистон бош прокуратураси ва Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасига ариза жўнатган.

Қуйида Давлат хожи Тошев билан сухбатни тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG