Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:10

Саудия Арабистони Ўзбекистонга $20 миллион кредит ажратмоқчи


Саудия Арабистонининг Тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонга 20 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқчи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маблағ ҳисобига янги тиббий ускуналар сотиб олиши режаланган.

Uzbekistan Today нашри хабарига кўра, 2014-2017 йилларга мўлжалланган лойиҳа доирасида вазирлик урология, кўз микрожарроҳлиги, жарроҳлик марказлари, дермотология ва венерология, тиббий реабилитация, эндокринология марказлари учун замонавий жиҳозлар сотиб олинади.

Тиббий техниканинг биринчи партияси Ўзбекистонга келаси йилда олиб келиниши режаланган.
XS
SM
MD
LG