Линклар

logo-print

Чехия ўзбекистонликлар учун транзит авиация визасини бекор қилди


Чехия Республикаси 15 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига транзит авиация визасини бекор қилди.

Буни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Интернет сайтида эълон қилди.

Хабарда, № 20/2014 рақамли Қонунлар тўпламига мувофиқ 15 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Чехия Республикаси халқаро аэропортларининг транзит залларида бўлиши учун улардан транзит авиация визаси талаб этилмаслиги билдирилган.

Хабарда транзит авиация визаси бекор қилингани сабаби маълум қилинмаган.

Одатда, қишки мавсумда Ўзбекистон ва Чехия ўртасида тўғридан-тўғри самолёт қатнови тўхтайди.

Март ойи охиридан октябрь ойи охиригача давом этадиган Ёзги мавсумда эса Тошкент ва Прага ўртасида самолёт ҳафтасига икки марта парвоз қилади.
XS
SM
MD
LG