Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:50

Россия: Ўзбекистон қидирувга берган Франция фуқаросининг ҳибсда сақланиш муддати узайтирилди


Эрик Кокини.
Эрик Кокини.
Москва шаҳридаги суд Ўзбекистон прокуратураси томонидан оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ халқаро қидирувга берилган Франция фуқароси Эрик Кокинининг ҳибсда сақланиши муддатини узайтирди.

Франциянинг Ницца шаҳридаги “Nice Matin” нашрига кўра, жума куни бўлиб ўтган маҳкамада ҳакамлар Кокини 14 июлига қадар ҳибсда қолиши тўғрисида қарор чиқарган.

Хабарга кўра, Эрик Кокинининг россиялик адвокатлари суд қарори юзасидан 17 февраль куни шикоят аризаси киритиши ва уни ҳибсдан озод этишни режаламоқда.

48 ёшдаги Эрик Кокини январь ойи охирида Париждан Москвага учиб келган пайтда Шереметьево аэропортида қўлга олинган эди.

90-йилларда Ўзбекистонда яшаган Эрик Кокини Тошкент томонидан шериклари билан бирга бир неча йил мобайнида хорижий давлатлар, молиявий тузилма ва банклар томонидан йирик инвестицион дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ажратилган катта маблағни ўзлаштирганликда гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG