Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Фонд Форум биноси Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтди


Гулнора Каримова.
Гулнора Каримова.
Тошкент шаҳридаги Хўжалик суди 5 февраль куни Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли қатор ташкилотлар офислари жойлашган бинони давлат фойдасига мусодара этиш ҳақида қарор чиқарди.

Uznews.net сайти 14 февраль куни тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон кўчасидаги 7729 квадрат метрли бу жой иккита бино, гараж ва ер участкасидан иборат бўлган.

Форум жамғармаси ходималаридан бири 10 феврал куни офисга суд ижрочилари келишгани ва суд қарорини эълон қилишганини билдирган.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг катта ижрочиси М.М. Расулов томонидан тасдиқланган ҳужжатда бино Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши қайд этилган.

Гулнора Каримова “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси фаолиятини тўхтатаётганини 2013 йил 21 ноябрь куни Twitter микроблогидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG