Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:36

Афғонистон президенти лавозими учун номзодлар теледебат ўтказди


Афғонистонда президент лавозимини эгаллаш учун даъвогарлик қилаётган номзодлар иккинчи кун теледебат ўтказди.

Якшанба кунги баҳсда собиқ Молия вазири Ашғар Ғани, президентнинг юқори лавозимли собиқ ёрдамчиси Ҳидоят Амин Арсала ва собиқ президент Довуд Хоннинг набираси шахзода Муҳаммад Нодир Наим иштирок этди.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг укаси Қаюм Карзай ҳам теледебатда қатнашиши кутилаётган эди. Бироқ у баҳсда қатнашиш қарорида қайтди.

Президентликка номзодлар ўртасидаги баҳсда турли масалалар, жумладан, аёллар ҳуқуқлари, Толибон ҳаракати билан тинчлик музокаралари олиб бориш каби масалалар муҳокама этилди.

Телебаҳсга Афғонистоннинг давлатга қарашли RTA компанияси билан Озод Европа/Озодлик радиолари хомийлик қилмоқда.

Афғонистонда 5 апрель куни ўтказиладиган сайловда президентлик лавозими учун 11 номзод даъвогарлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG