Линклар

logo-print

Миср собиқ президенти устидан маҳкама февраль ойи охирига қолдирилди


Миср собиқ Президенти М. Мурсий 28 январь кунги маҳкамада.

Миср собиқ Президенти М. Мурсий 28 январь кунги маҳкамада.

Қоҳира шаҳрида суд Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ишини кўриб чиқишни февраль ойи охирига қолдирди.

Суд ҳакамлари бундай қарор қабул қилишига Мурсийнинг адвокатлари собиқ президент “шиша қафас”да ўтиришига норозилик тариқасида маҳкамада иштирок этишдан бош тортгани сабаб бўлди.

Ал Жазира” телеканали хабарига кўра, Муҳаммад Мурсий жосусликда айбланмоқда.

Ундан олдин суд маҳкама жараёнида Мурсий панжара ортида ўтирмаслиги ҳақидаги адвокатлар илтимосига рад жавоби берган.

Адвокатлар собиқ президент суд жараёнини кузатишда ва маҳкама қатнашчилари билан мулоқотда бўлишида панжара ҳалақит бераётгани учун у очиқда ўтиришини сўраб ҳакамларга ариза ёзганларини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG