Линклар

logo-print

Украина: Намойишчилар президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди


Украина пойтахти Киевда якшанба куни ҳукуматга қарши намойишлар давом этди.

Норозилик акцияси қатнашчилари президент Виктор Януковичдан истеъфога чиқишини талаб қилдилар.

Икки ой олдин Киев шаҳар маъмурияти биносини босиб олган намойишчилар якшанба куни бино назоратини ҳукумат иҳтиёрига топширди.

Украина ҳукумати амнистия тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин намойишчиларга давлатга қарашли барча бинолар бўшатиб берилишини шарт қилиб қўйган.

1 декабрь куни эгаллаб олинган Киев шаҳар маъмурияти биносига 600 дан зиёд намойишчи жойлашиб олган эди.
XS
SM
MD
LG