Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:08

Олимпиада: Сочида икки кунда учта сноубордчи оғир жароҳат олди


16 февраль куни Қишки Олимпиада ўтаётган Сочининг “Роза Хутор Экстрим” паркида норвегиялик сноубордчи Элен Олафсон ва америкалик Жаклин Эрнандес қаттиқ йиқилиб жароҳат олганидан кейин касалхонага ётқизилди.

АҚШ жамоаси расмийлари Эрнандеснинг мияси чайқалгани ва мусобақаларда бошқа қатнаша олмаслигини билдирди.

Шанба куни россиялик Мария Комиссарова айни қияликда йиқилиб умуртқаси шикастланганидан кейин шифокорлар олти соат жарроҳлик амалиёти ўтказган эди.

Халқаро Олимпия қўмитаси вакили Марк Адамс Комиссарова оғир жароҳат олганидан афсусланиш билдириб, трасса спорт ташкилотлари томонидан тасдиқлангани айтди.

Адамс Комиссарованинг соғлиги борасида ҳозир хавотир олишга ўрин йўқлигини урғулади.
XS
SM
MD
LG