Линклар

Керри: Глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича барча чоралар ишга солиниши лозим


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича барча чораларни ишга солишга чақирди.

Индонезия пойтахти Жакартада талабалар олдида чиқиш қилган Жон Керри иқлим ўзгаришини йирик оммавий қирғин қуролига, балки энг даҳшатли қирғин қуролига қиёслади.

АҚШ Давлат котиби глобал исиш ҳодисасини инкор қилаётганларни Ерни ҳали ҳам текис деб ҳисобловчилар билан тенглаштирди.

- Бунга ишонишни истамаётганлар бошини қумга тиқиб олаётганлар кабидир. Бизда “Ер текис” деб ҳисобловчилар билан баҳслашиб ўтиришга вақт йўқ, - деди Жон Керри.
XS
SM
MD
LG