Линклар

Украинада намойишчиларни авф қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирди


Киевдаги Грушевский кўчаси, 2014 йил 16 феврали.

Киевдаги Грушевский кўчаси, 2014 йил 16 феврали.

Украинада оммавий ғалаён иштирокчиларини амнистия қилиш тўғрисидаги қонун 17 февралдан кучга киради. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати якшанба куни “Интерфакс-Украина” агентлигига маълум қилган.

Бугундан кучга киражак қонун 2013 йил 27 декабридан 2014 йил 2 февралигача қонуннинг 1-моддасида акс этмиш жиноятларни содир этган шахсларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этиш, тегишли жиноят ишларини ёпиш, маъмурий ҳибс жазоси қўлланилган кишиларни маъмурий жавобгарликдан озод этишни кўзда тутади.

Мазкур қонун кучга кириши учун расмийлар аввал эгаллаб олинган маъмурий бинолар, шу жумладан, вилоят давлат маъмуриятлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, Киев шаҳар ҳокимияти биноларини бўшатиб қўйиш ҳамда Киевдаги Грушевский кўчасини очишни шарт қилиб қўйгандилар.

Украина Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, якшанба оқшомигача бу шартларнинг ҳаммаси бажарилган.
XS
SM
MD
LG