Линклар

Бокуда бузилажак уйларига белгиланган товон пулидан норозилар намойишга чиқди


Боку марказидаги норозилик намойиши, 2014 йилнинг 16 феврали.

Боку марказидаги норозилик намойиши, 2014 йилнинг 16 феврали.

Боку марказида мингга яқин одам Озарбайжон пойтахтини қайта тиклаш бўйича шаҳар режаси доирасида бузилиши лозим бўлган уйлар учун ҳукумат таклиф қилган товон пули миқдорига қарши норозилик билдириб чиқишди.

Ясамал мавзеида яшовчи бу одамлар бузилажак уйлари учун давлатдан кўпроқ пул талаб қилмоқдалар.

Маълум бўлишича, ҳукумат бузиладиган уйларнинг ҳар квадрат метрига 1500 манат ёки тақрибан 2050 АҚШ долларидан товон пули таклиф қилган, бироқ норозилар ҳозир кўчмас мулк квадрат метрнинг бозор нархи 5 минг манатга яқин ёки 6 минг АҚШ долларидан кўпроқ эканини айтганлар.

Норозилик тадбирига йиғилганлар ҳукумат таклиф қилаётган пул янги уй олиш учун етарли эмаслигини билдирганлар. Якшанба кунги норозилик акциясида полиция вакиллари ва маҳаллий амалдорлар ҳам иштирок этганлар, бироқ улар аралашмай, тадбирни бир четда кузатиб турганлар.
XS
SM
MD
LG