Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ёлғиз қарияларни тўнаганлар иши Олий судга оширилди


Ўзбекистон Олий суди биноси.

Ўзбекистон Олий суди биноси.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ёлғиз қарияларга нисбатан содир этилган қотиллик ва босқинчилик ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки терговни ниҳоясига етказди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилади.

“Тергов давомида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ж. Қосимов ва Н. Уразова ўзларини коммунал, тиббиёт ёхуд ижтимоий таъминот хизматлари ходимлари сифатида таништириб, кекса ёшдаги фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни содир этганлиги аниқланди”, дейилади прокуратура хабарида.

Маълумотларга кўра, дастлабки тергов жараёнида мазкур уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган барча жиноятлар фош қилиниб, ҳар бир ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинган.

Тергов натижаларига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилган.
XS
SM
MD
LG