Линклар

logo-print

Олмаотада яна танга қадрсизланишига қарши митинг ўтди


Олмаотадаги танга девальвациясига қарши ўтказилган акция иштирокчилари, 2014 йилнинг 16 феврали.

Олмаотадаги танга девальвациясига қарши ўтказилган акция иштирокчилари, 2014 йилнинг 16 феврали.

Якшанба куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида маҳаллий валюта – танга девальвацияси туфайли юзага келган ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш талаби билан митинг бўлиб ўтди.

Озодликнинг қозоқ хизмати хабарига кўра, кечаги митингда қўлга олинган уч аёлга суд томонидан жарима солинган, митингда ушлаб кетилган бошқа бир неча фаол эса тушунтириш хати олинганидан сўнг қўйиб юборилган.

Шанба куни Олмаотада юздан зиёд одам танга девальвациясига қарши акцияда иштирок этганди. Уларнинг ўттиздан ортиғи қўлга олинган ва аксариятига маъмурий жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Қозоғистон Миллий банки танганинг айирбошлаш курсини аввалги даражада ушлаб туришдан воз кечган, пировардида қозоқ миллий валютаси саноқли соатлар ичида 19 фоизга қадрсизланганди.
XS
SM
MD
LG