Линклар

Сочи олимпиадаси ташкилотчилари эркаклар орасида 15 километрлик биатлон пойгасини яна қолдиришга мажбур бўлди. Пойга трассаси жойлашган минтақада қалин туман тушиши боис якшанба кунига белгиланган битлон мусобақаси аввал душанба кунига қолдирилган эди, энди эса сешанба куни ўтказилиши айтилмоқда.

Шундай қилиб душанба куни еттита спорт тури бўийча медаллар ўйналадиган бўлди. Душанба куни кечқурун аёллар орасида 12,5 километрлик биатлон беллашуви ўтказилади.

Бугун шунингдек эркаклар орасида сноуборд-кросс бўйича квалификация ва финал босқичлари ўтказилади.

Эркаклар орасида бобслей, фристайл чанғи ва трамплиндан учиш беллашувлари ҳам душанба тушдан кейинга белгиланган.

Кечқурун музда рақсга тушиш мусобақаси ўтказилади ҳамда аёллар орасида хоккей бўйича АҚШ Швецияга қарши, Канада эса Швейцарияга қарши музга тушади.
XS
SM
MD
LG