Линклар

logo-print

Ангела Меркель Украина мухолифати етакчилари билан учрашади


Гернмания Канцлери Ангела Меркель душанба куни Украина мухолифати етакчилари билан учрашиб, мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳрондан чиқиш йўлларини муҳокама қилишни режалаштирган.

Якшанба куни “Батькившчина” партияси етакчиси Арсений Яценюк, ўзи ва “УДАР” партияси лидери Виталий Кличко Берлинга сафар қилиб, Европа давлатларидан Украина мухолифати учун молиявий кўмак сўраш ниятида эканликларини билдирди.

Киевда минглаб намойишчилар олдида қилган чиқишида Яценюк “Европадан бизга қандай молиявий ёрдам пакетини таклиф қилинишини аниқ айтишларини истаймиз”, дея таъкидлади.

Яценюк шунингдек, украиналиклар учун ЕИ давлатларига виза бекор қилинишини сўраш ниятида эканини ҳам қўшимча қилди.

Украинада уч ойдан бери аксилҳукумат намойишлари давом этмоқда. Президент Виктор Янукович истеъфосини талаб қилаётган норозилар Киевнинг Мустақиллик майдони ва ҳукуматга қарашли биноларни эгаллаб олган.
XS
SM
MD
LG