Линклар

logo-print

Чехия президенти Ислом Каримовнинг Прагага келишини исташини айтмоқда


Чехия Президенти Милош Земан ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Чехия Президенти Милош Земан ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Чехия Президенти Милош Земан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг давлат ташрифи учун янги сана белгиланишини исташини билдирди.

Президент Каримовнинг 20 февралга белгиланган ташрифи Чехия бош вазири ва беш нафар вазирнинг у билан учрашиш учун вақт топа олмагани сабабидан қолдирилган эди.

Ўнлаб ҳуқуқ ташкилотлари Каримовнинг Прагага ташрифига қарши норозилик билдириши ортидан кечиктирилган ташриф, Земаннинг маъмуриятига кўра, қачон амалга ошиши ҳозирча номаълум.

Якшанба куни Чехия радиоси орқали қилган чиқишида Земан, ташриф учун “янги конкерт сана белгиланишини истайман”, дея таъкидлади. Шу билан бирга у ўзининг “инсон ҳуқуқлари бузилишига четдан қараб турадиган” одам эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Каримовнинг ташрифи қолдирилганига қарамасдан, Ўзбекистон билан Чехия ўртасида жами 15 миллиард чех кронаси (750 миилон АҚШ доллари)га тенг келишувларнинг имзоланиши кутилмоқда. Ҳужжатлар идоралараро даражада имзоланиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG