Линклар

logo-print

Тожикистонда маҳбус қамоқхона бошлиғини қайчи билан чавақлаб ўлдирди


Тожикистон жанубидаги Кўлоб шаҳидаги қамоқхонада маҳбус жазони ижро этиш муассаси бошлиғини қайчи билан чавақлаб ўлдирди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг душанба куни маълум қилишича, қамоқхона бошлиғи 66 ёшли Умар Қаюмов касби сартарош бўлган маҳбус Умед Тешаевни хонасига чақиртириб, сочини олиб қўйишни сўраган. Якшанба куни рўй берган ҳодисада, Тешаев соч олиш учун ишлатган қайчини қамоқхона бошлиғининг аввал бош қисмига урган, ундан кейин эса танасига яна 16 марта қайчо солган.

Қамоқхона бошлиғи касалхонага етмасдан жон берган. 29 ёшли маҳбус 17,5 йилга қамоққа ҳукум қилинишидан аввал сартарош бўлиб ишлган. Унинг қамоққа тушишишга ҳам сартарошхонада мижозларидан бирини қайчи билан чавақлаб ўлдиргани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG