Линклар

OzodNazar: Аравонлик аёл Ўшга эри учун хотин излаб келди


Ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатулло Раҳматуллаев.

Ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатулло Раҳматуллаев.

“2010 йил, Июнь воқеаларидан бери Қирғизистонда милиция ходимларининг этник ўзбеклардан турли йўллар билан пул ундириши оддий ҳолга айланиб қолган. Сўнгги 2 йил ичида бундай ҳолат айнан Ўшда бироз камайди. Бунга қарши туриш учун одамлар ўзлари ариза билан мурожаат қилиши керак. Ариза ёзишга эса, қўрқишади”, деди OzodNazar эшиттиришининг бугунги меҳмони, ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатулло Раҳматуллаев.

Эшиттириш меҳмони сифатида бугун қирғизистонликни таклиф қилишимизга исфаналик Давлат хожи Тошевнинг “сўнгги бир неча ой ичида Қирғизистоннинг Исфана шаҳрида камида 25 ўзбек қирғиз милициясининг таҳдиди туфайли бир неча минг доллар миқдорида пора беришга мажбур бўлган”и тўғрисидаги шикояти сабаб бўлди.

Сарлавҳага чиқарилган хабарни эса, Иззатулло Раҳматуллаевдан 17 февраль куни Ўшдан олинган икки хабар юзасидан гаплашаётиб эшитдик.

Мана ўша икки хабар сарлавҳалари:

“Ўшда Сурияда тайёргарликдан ўтгани айтилаётган олти киши ҳибсга олинди".

“Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасига аҳолидан диний гуруҳларга қарши курашни кучайтириш тўғрисида мурожаатлар тушмоқда”.

Бу икки хабар замиридаги ҳодисанинг Иззатулло Раҳматуллаев OzodNazarидаги кўриниши билан танишинг:


XS
SM
MD
LG