Линклар

logo-print

Ўзбекистонда имомлар коммунал қарздорлик ҳақида маъруза қилмоқда


Ўзбекистонда имом-хатибларнинг коммунал хизматлардан “қарздорлик” мавзусига доир маърузалар билан чиқишлари кўпаймоқда.

Жума кунлари масжидларда қилинадиган амъру-маъруф, теле ва радио канналларда узатиладиган исломий дастурларда ҳам ушбу мавзуга катта урғу берилаётир.

Тошкентдаги “Тухтабой” жомеъ масжиди имоми Исоқжон Бегматовга кўра, “Фуқаронинг муайян ташкилот олдидаги мажбурияти хам қарздорликнинг бир туридир. Комунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар хам ушбу туркумга киради. Буларнинг шаръий ҳукми инсонинг инсонга қарз бўлган ҳолати билан баравар бўлади.”

Аввалроқ Озодлик радиоси бюджет ташкилотлари ва банк ходимлари ойликларидан коммунал хизматлар тўловлари ушлаб қолинаётгании хақида хабари берган эди.
XS
SM
MD
LG