Линклар

Эрон Покистонга ҳарбий куч киритиш билан таҳдид қилди


Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Фазлий.

Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Фазлий.

Эрон Покистон чегарасида ўғирлаб кетилган ўз чегарачилари тез орада озод этилмаса, Покистонга чегарачиларни қутқариш учун ҳарбий куч киритиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда душанба куни Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Фазлий баёнот берди.

Эрон чегарачиларини ўғирлаганлик масъулиятини унча таникли бўлмаган Жайшул Адл гуруҳи ўз зиммасига олган эди. Ўтган ҳафтада мазкур гуруҳнинг Твиттер тармоғидаги саҳифасида ўғирланган чегарачилар экани айтилаётган беш кишининг сурати пайдо бўлган.

Жайшул Адл гуруҳи ўтган йилнинг ноябрида эронлик прокурорни ўлдиргани, октябрь ойида эса Эрон чегарачиларига ҳужум қилгани ва мазкур ҳужумда Эроннинг 14 чегарачиси ўлдирилгани ҳақида баёнот тарқатган.
XS
SM
MD
LG