Линклар

logo-print

БМТда Шимолий Корея ҳукумати инсониятга қарши жиноятларда айбланди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси Майкл Кирби.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси Майкл Кирби.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Шимолий Корея ҳукуматини инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолаш мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларда айблади.

Душанба куни эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Шимолий Корея режими томонидан одамлар ўлдирилади, очликка маҳкум қилинади, жинсий зўрланади ва қуллик асоратига солинади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита раиси Майкл Кирбининг билдиришича, Шимолий Корея амалдорлари мазкур жиноятларни мамлакат раҳбари Ким Чен Ин бошчилигида амалга оширмоқда.

Ҳисоботда содир этилган жиноятлар учун Шимолий Корея ҳукумати Ҳаагадаги халқаро жиноят судига тортилиши шартлиги айтилади.

Шимолий Корея ҳукумати ҳисоботда келтирилган айбловларни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG