Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:34

Украина мухолифати лидерлари Германия Канцлери билан учрашди


Украина мухолифати лидерлари Арсений Яценюк ва Витали Кличко Берлин шаҳрида Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Мулоқот чоғида Украинада юзага келган бўҳронли вазият муҳокама қилинди.

Музокарадан сўнг Кличко Германия раҳбарини Украина Президенти Виктор Янукович ва унга яқин бўлган ҳукумат расмийларига қарши санкциялар жорий қилишга даъват қилганини айтди.

Шунингдек, Кличко молиявий фирибгарликлар олдини олиш учун Украинадан Европа Иттифоқига банклар орқали ўтказилаётган пулларни назорат қилишга ҳам чақирган.

Ўз навбатида, Ангела Меркел Арсенюк ва Кличкога Украинадаги бўҳронни “ижобий ҳал этишда Европа Иттифоқи бор имкониятни ишга солиш”га ҳаракат қилишини ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG