Линклар

Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари делегацияси C-295 русумидаги учқич эксплуатацияси ва унга техник хизмат кўрсатиш билан яқиндан танишиш мақсадида Испаниянинг Гетафе ҳаво базасига сафар қилди.

Испаниядаги Infodefensa.com нашрининг 13 февраль кунги хабрига кўра, мазкур ташриф Airbus Group томонидан C-295 учқичини маркетинг қилиш доирасида амалга ошган.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари C-295 учқичининг ўзига хос томонлари ва имкониятлари, шунингдек, (Афғонистон, Чад ва Сенегалдаги) халқаро амалиётлар пайтида орттирилган тажрибалар билан яқиндан танишган.

Испания ҳарбий ҳаво базасида Ўзбекистон делегациясига самолётнинг парвози ҳам намойиш қилинган.
XS
SM
MD
LG