Линклар

logo-print

BahsOnline: Тошкент кўчаларига шахслар исми берилсинми ёки йўқ?

  • Садриддин Ашур

Собир Раҳимов метро бекати ва тумани ҳам Олмазорга ўзгартирилган

Собир Раҳимов метро бекати ва тумани ҳам Олмазорга ўзгартирилган

Тошкент шаҳар ҳокимияти халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан ўтган ойда шахс исмлари билан аталган юздан ортиқ маҳалла ва кўча номлари ўзгартирилди. 19 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.05 да ўтказилган BahsOnline жонли мулоқотида кўчаларга шахслар исми берилишга тарафдор ва қаршиларни мунозарага таклиф этдик.


Тошкент шаҳар ҳокимияти халқ депутатлари Кенгашининг Тошкент шаҳридаги кўчалар номларини ўзгартириш ҳақидаги қарорига кўра, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Олмазор, Шайхонтоҳур, Миробод, Учтепа, Чилонзор, Юнусобод ва Яккасарой туманларидаги 119 та мавзе, маҳалла, кўча ва тор кўчалар номлари ўзгартирилди.

Қарорга кўра, асосан шахслар номига қўйилган кўчалар ўзгартирилган. Расмийлар бу ўзгартишларни 2011 йил октябрь ойида Ўзбекистон Президенти имзолаган “Географик объектлар номланиши тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилганини айтмоқдалар.

Бироқ баъзи маҳалла фаоллари фикрича, элга танилган ва халққа хизмати сингган шахслар номига қўйилган кўчалар ўзгартирилмаслиги керак. Улар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бу қарорини номлари ўзгартирилган кўчаларда яшайдиган маҳаллий аҳолининг хоҳиш-истаклари билан ҳисоблашмаслик сифатида баҳоламоқда.



Ўтган йиллар давомида ўзини коммунистик тузум асоратларига қарши курашчи сифатида кўрсатиб келаётган Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Ўзбекистон бўйлаб совет тузумига алоқадор кўрилган деярли барча тарихий шахслар номидаги жойлар ва иншоотларнинг номлари ўзгартирилди.

Йўлдош Охунбобоев, Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Собир Раҳимов каби тарихий шахслар номи туман, кўча ва мавзелардан олиб ташланди.

Рус ёзувчиси "Максим Горкий" номидаги метро бекати ҳам “Буюк ипак йўли”, деб ўзгартирилди. "Собир Раҳимов" метро бекати ва туманига "Олмазор" номи берилди.

Мана энди, ўша маҳаллада яшаб халқа хизмати сингган ва маҳалла аҳли ўзи қўйган шахслар номлари ҳам ўзгартирилди. Тошкентда буюк шахслар номидан ташқари бошқа шахс номлари билан аталгувчи кўча қолмади.

Жумладан, Олмазор туманидаги Ўзбекистон Халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев номига қўйилган мавзе Бешқўрғон номига, кўча эса Қорақамиш- 4га ўзгартирилган.

Расмийлар фикрича, фақат Ўзбекистон тарихида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига катта ҳисса қўшган шахсларнинг исмлари билангина жой номларини аташ мумкин.

Хўш, пойтахт кўчаларидаги шахс номлари ўзгартирилиши керакмиди ёки йўқ?

Жой номларини ўзгартиришда ўша ерда яшайдиган аҳолининг фикри инобатга олиниши керакми ёки йўқ?

Коммунистик партия ҳукмронлиги пайтида кўчларга номлари қўйилган шахслар фақат партияга хизмат қилганми ёки халққа ҳам хизмати ўтган?

Баҳсда топонимик олим, филология фанлари доктори, профессор Суюн Қораев, ўқитувчилар ва тингловчилар иштирок этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG