Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:24

Лондонда ўқиётган ўзбек талабаси Ўзбекистон консуллиги устидан шикоят қилди


“Консуллик хизматларимизнинг фаолияти оддий фуқаролар ҳаётини мушкуллаштиришга йўналтирилган. Хусусан, Қозоғистондаги ўзбек консули – маданиятсизлик ва тўрачиликнинг ёрқин тимсолидир. У ўзини таништиришдан бош тортади, шикоятларни қабул қилмайди, сўнгги ярим йил ичида эса, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризаларни ҳам турли баҳоналар билан қабул қилишни тўхтатиб қўйишни бошлади. Қандайдир квоталарни, вақти йўқлигини рўкач қилади. Ўзининг баҳоналари билан у мамлакат обрўсини тўкмоқда...”


Ўқиганингиз матн Мирзоқул Зокиров исмли фуқаронинг Ўзметроном сайти 17 февраль куни эълон қилган хатдан олинди.

Худди шу куни Озодлик радиоси “Эркин микрофон” эшиттириши билан Лондондан боғланган йигит Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасининг консуллик хизмати ходимлари устидан шикоят қилди.

Англияда ўқиётган тошкентлик талабанинг шикояти мазмуни парчасини келтирганимиз Мирзоқул Зокировнинг хати мазмуни билан деярли бир хил. Фарқ – консулликка мурожаат предметида. Бири фуқароликдан чиқаришларини сўраб мурожаат қилса, иккинчиси биометрик паспорт сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистоннинг дипломатик идоралари вакиллари одатда журналистлар билан, хусусан, Озодлик билан гаплашишни истамайди.

Саволларимизга баъзан-баъзан жавоб берадиганлари эса, ўзларининг, юмшоқроқ айтганда, ғалати баёнотлари билан хайрон қолдиради.

Лондонда ўқиётган (Маҳмуджон, деб таништиришимизни сўради) тошкентлик талаба йигитнинг фикрича, Британиядаги ўзбек дипломатик идораси ходимларининг ўз ватандошларига нисбатан ёмон муносабатда бўлаётганидан Тошкентнинг (Ташқи ишлар вазирлигининг) хабари йўқ. “Агар мен кўргиликларимни батафсил айтиб берсам, кўпчиликка фойдаси тегиши мумкин”, деди Маҳмуджон.

Талаба йигит билан батафсил суҳбатлашдик. Суҳбатни эътиборингизга ҳавол қилиш олдидан шуни хабар қилиб қўймоқчимизки, биз мавзу бир томонлама ёритилиб қолмасин учун Ўзбекистон элчихонасининг Маҳмуджон тилга олган ходими билан бир неча бор боғланишга қарор қилдик. Телефонни ҳеч ким кўтармади.

Озодлик радиоси ўтган йил баҳорида элчихоналар ва консулликлар фаолиятига оид махсус эшиттириш (“Лондон консуллиги паспортга қўшиб чиқиш визани ҳам янгилаб беради”) тайёрлар экан, устидан Маҳмуджон бугун шикоят қилаётган консуллик билан боғланган ва баъзи саволларига жавоб олган эди.
Маҳмуджон билан суҳбатни тингланг:

Лондонда ўқаётган Маҳмуджон билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:39 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG