Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:16

Афғонистон президенти толибларнинг собиқ вазири ўлдирилганини қоралади


Мавлавий Абдул Рақиб.
Мавлавий Абдул Рақиб.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва душмани бўлган толиблар Покистоннинг шимоли-ғарбида толибларнинг собиқ лидерларидан бири, ўзбек миллатига мансуб Мавлавий Абдул Рақиб ўлдирилганини қоралади.

Карзай эълон қилган баёнотда “Мавлавий Абдул Рақиб Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлида қурбон бўлди” дейилган.

Ҳужжатда Рақиб Толибон ҳаракати билан Кобул ўртасида тинчлик музокаралари олиб бориш ташаббусини қўллаб-қувватлаб келгани қайд этилган.

Айни пайтда Толибон ҳаркати Мавлавий Абдул Рақиб ўлдирилганини кескин қоралаб, бу жанггарилари олиб бораётган курашга путур етказмаслигини билдирди.

Мавлавий Абдул Рақиб ўзи туғилиб ўсган Таҳор вилоятида сешанба куни дафн қилинди.

Рақиб Толиблар 1996-2001 йилларда Афғонистонни бошқарган пайтда Қочқинлар масалалари бўйича вазир бўлган.

У Покистоннинг Пешавар шаҳридаги мадрасани бошқариб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG