Линклар

logo-print

Тошкентда ҳар шанба куни тозалик куни ўтказилади


Тошкентда 15-16 февралда ўтган шанбалик пайти.

Тошкентда 15-16 февралда ўтган шанбалик пайти.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда Наврўз байрамига қадар ҳар шанба куни тозалик кунлари ўтказилишини маълум қилди.

Озодлик радиоси пойтахтда биринчи тозалик куни15-16 февралда ўтказилгани ҳақида хабар берган эди. Бу кунлари Тошкент аҳолиси кўчаларни қор ва муздан тозалаш учун жалб қилинган.

Маълумотларга қараганда, шанба –якшанба кунлари ўтказилган ушбу тадбирда 181 минг одам иштирок этган. Умумий ҳисобда 1722 километрдан кўпроқ йўл қор ва муздан тозаланган.
XS
SM
MD
LG