Линклар

Покистон жануби шарқида никоҳсиз жинсий алоқада бўлганлиги гумонланган аёл ва эркакни тошбўрон қилган олти одам қўлга олинди.

Тошбўрон оқибатида ўлган 20-30 ёшлар ўртасидаги аёлнинг ва эркакнинг оилалари бўлган.

Полицияга кўра, бу воқеа 16 февралда Балужистон вилоятининг Лоралай туманидаги қишлоқда содир этилган. Қўлга олинганлар орасида аёлнинг отаси, эркакнинг тоғаси, шунингдек, аёл ва эркакни тошўбўрон қилишга буйруқ берган мулла ҳам бор.

Покистонда ҳар йили оила ор-номусини тўкди деган сабаб билан юзлаб одамлар ўлдирилади. Бироқ тошбўрон қилиш ҳодисаси камдан-кам содир этилади.
XS
SM
MD
LG