Линклар

logo-print
Киевда 19 февралга ўтар кечаси ОМОН ва мухолифат тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этди.

18 февраль куни бошланган тўқнашувларда камида 18 киши ўлгани, 200 дан ортиқ одам жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Ички ишлар вазирлигига кўра, ўлганларнинг 11 нафари тинч фуқаро, 7 нафари милиция ходимидир. 18 февраль 3 ойдан буён давом этаётган намойишлар чоғида кузатилган энг қонли тўқнашувлар куни бўлди.

Чоршанба куни тонгга яқин мухолифат лидерлари Виталий Кличко ва Арсений Яценюк президент Владимир Янукович билан бўхронга барҳам бериш масаласида учрашди. Бироқ Кличко учрашув самарасиз якунланганни билдирмоқда.

Аввалроқ АҚШ вице президенти Жо Байден Януковични ОМОНдан фойдланмасликка ва имкони борича борсиқ бўлишга чақирган эди. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Кэтрин Эштон Януковични “бўхроннинг асосий омилларини бартараф этишга” чақирган.

Хабарларда мухолифат тарафдорлари томонидан Украина ғарбидаги бир қатор вилоятларда, жумладан, Львов, Иваново-Франков ва Терноплда ҳукумат ва полиция бинолари ишғол қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG