Линклар

logo-print
Украина Президенти Виктор Янукович мухолифат етакчиларини “радикаллар”дан узоқлашишга чақирди. Айни пайтда полиция махсус кучлари Киев марказида аксилҳукумат намойишчиларига қарши ҳужумни қайтадан бошлади.

Чоршанбага ўтар кечаси Янукович мухолифат етакчилари билан ўтказган музокаралари натижасиз якунланиши ортидан қилган чиқишида мухолифатни зўравонликларни келтириб чиқарганликда айблади. Сешанба куни Украина пойтахтида қайтадан авж олган зўравонликлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.

Шунга қарамасдан Янукович “можарони тўхтатишга ҳали ҳам кеч эмас”, дея таъкидлади.

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари зўравонликларни қоралаб, Януковични имкон қадар босиқ бўлишга чақирди.

Украина бўйлаб қарийб уч ойдан бери зўравонликлар давом этмоқда. Януковичнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар Киевнинг Мустақиллик майдони ва ҳукумат биноларини эгаллаб олган.
XS
SM
MD
LG