Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:19

Украинадаги зўравонликларда ҳалок бўлганлар сони 25га етди


Киевдаги Мустақиллик майдонида ëнғинлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

Украина Миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, норозилар давом этаётган тартибсизликлар пайтида бир ярим минг дона қуролни қўлга киритган. Миллий хавфсизлик хизмати тартиб ўрнатиш мақсадида бутун Украина бўйлаб аксилтеррор операциясини бошлаётганини билдирди.


Украина Хавфсизлик хизмати бошлиғи Олександр Якименко сўнгги бир неча кун ичида бир ярим мингта ўқ отар қурол билан 100 мингта ўқдори “жиноятчилар” қўлига тушиб қолди, дея таъкидлади.

“Радикал ва экстремист гуруҳлар миллионлаб украинликларнинг ҳаётлари учун реал таҳдид туғдирмоқда”, дейилади хавфсизлик хизмати баёнотида.

Унда аксилтеррор амалиёт мудофаа вазирлиги билан биргаликда амалга оширилиши ва бу ҳақда президент Виктор Янукович хабардор қилингани айтилади.

Чоршанба куни минглаб намойишчи Киевнинг Мустақиллик мадойнида қолмоқда.

Айни пайтда Украинанинг ғарбий минтақаларида ҳокмимият биноларини ишғол қилиш давом этмоқда. Львов, Иваново-Фарнковск ва Тернополь вилоятларида ҳокимият бинолари аллақачон эгаллаб олинган.

Хмельницк, Закарпатье ва Волин вилоятларида намойишчилар вилоят ҳокимлари резиденцияларини эгаллаб олди.

Львовда намойишчилар Киевда хунрезликни тўхтатиш талаби билан маҳаллий милиция биноларини эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

Хмельницкда милиция ҳеч қандай қаршиликсиз вилоят маъмурияти биносини мухолифатчиларга топширди. Бундан ташқари фаоллар маҳаллий рада биносини ҳам эгаллаб олди.

Волин вилоятида ўтган тунда мухолифатдаги “Ўнг сектор” партияси тарафдорлари Минтақалар партияси ва Компартия штабларига ўт қўйди. Эрталабдан фаоллар вилоят ҳокимлиги ва Луцк шаҳридаги ИИБ биноларини эгаллаб олишди. Волин вилояти маркази Луцк шаҳар ИИБси бошлиғи милиция “халқ томонига ўтмоқда”, дея эълон қилди.

Закарпатье маркази Ужгородда ҳам мухолифатчилар вилоят маъмурияти биносини жангсиз эгаллаб олди ва бинодаги президент виктор Янукович портретларини ташқарига олиб чиқди.

Расмийларга кўра, сешанба ҳодисаларида камида 25 киши, жумладан 9 полициячи ҳалок бўлган.

Ички ишлар вазирлиги чоршанба куни яна бир полициячи олинган жароҳатлардан вафот этганини билдирди. Ҳалок бўлганлар орасида украиналик бир журналист ҳам бор.

Полиция ҳам, мухолифат ҳам қурбонлар ўқ отар қуроллардан ўлдирилганини айтмоқда.

Хавфсизлик кучлари норозиларга қарши ҳужумни тўхтатишиш ортидан чоршанба куни тўқнашувлар бироз тинчиди.

Бош вазир вазифасини бажараётган Сергей Арбузов чоршанба куни ҳукумат мажлисида бундай баёнот берди.

- Бу на демократия, на сиёсий ҳаракатдир. Бу одамлар онгини манипулиция қилиш ва ҳукуматни эгаллаб олишга уринишдир. Бундай усуллар ҳеч бир мамлакатда можаронинг ҳал этилишига олиб келгани йўқ. Улар фақатгина ҳалокатга олиб боради, деди муваққат бош вазир.

Сешанба куни кечқурун телевидение орқали халққа қилган мурожаатида Янукович мухолифатнинг баъзи вакиллари ўз тарафдорларини Мустақиллик майдонига қурол олиб келишга чақириб, чизиқни кесиб ўтди, дея таъкидлади.

- Бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилиш истагида эканини иддао қилаётган мухолифат етакчиларини яна бир бор қон тўкиш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан можарога киришишга ҳаракат қилаётган радикаллардан узоқлашишга чақираман. Акс ҳолда, агар улар радикаллардан узоқлашишдан бош тортмаса, улар радикалларни қўллаб-қувватлаётганликларини тан олишлари керак. Шунда улар билан бошқача гаплшилади, дея пўписа қилди Янукович.

“Жиноятчилар” судда ўз қилмишлари учун жавоб беради, деган президент, “можарони тўхтатишга ҳали ҳам кеч эмас”, дея қўшимча қилди.

- Улар одамларни қурол олишга чақириб, чизиқни кесиб ўтишди. Бу қонуннинг қўпол тарзда бузилишидир. Жиноятчилар судга тортилиши керак ва суд уларнинг гуноҳи қанчалик оғирлигини белгилаб бериши керак. Бу менинг шахсий қарашим эмас, бу менинг мамлакатда тинчилик, одамлар орасида осойишталик ва қонун устуворлигини кофлатловчи ҳамда конституция ҳимоячиси сифатида вазифамдир, деди Янукович.

Киев Мустақиллик майдонидаги тўқнашувлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00


Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сешанба кунги зўравонликларда 25 киши ҳалок бўлган. 241 одам, жумладан 79 полициячи ва беш нафар журналист жароҳатланиб, госпитализация қилинди.

Чоршанба куни Киевда метро қатнови тўхтатилди, расмийлар пойтахтга автотранспорт қатнови чекланишини эълон қилиб, тадбиркорларни ишга чиқмасликка чақирди.



Кеивда маҳаллий вақт билан саҳар соат тўртдан кейин полиция кучлари намойишчиларга қарши янгитдан ҳужум бошлади. Мустақиллик майдонида мухолифат тиккан чодирларни олиб ташлаш мақсадида полиция норозиларга қарши кўз ёшини оқизувчи газ қўллади. Лекин намойишчилар тош ва Молотов коктейллари ёрдамида полиция ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди.

Чоршанбага ўтар кечаси президент билан мухолифат етакчилари Виталий Кличко ва Арсений Яценюк ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланди.

Киев касаба уюшмалари биноси ëнғин остида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:12 0:00


Кличконинг айтишича, Янукович Мустақиллик майдонидаги минглаб намойишчиларни қуршаб олган полиция кучларини қайтариб олишдан бош тортган.

У шунингдек норозиларни “озодлик ороли” бўлиб қолаётган майдондан кетмасликка чақирди.

- Мен бу учрашувдан хафсалам пир бўлиб чиқди, чунки бу музокара бўлмади ва президент мухолифатни тинглашни истамаяпти. Улар тинглашни истамаяпти ва бу бир томонлама талаб бўлиб қолмоқда, у норозилар норозилик ва намойишларни тўхтатиши керак, дея талаб қилмоқда. Лекин ҳозир тин олиб, қарамақаршиликни тўхтатиш жуда муҳимдир, деди Кличко.

Айни пайтда, АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари зўравонликларни қоралаб, Януковични имкон қадар босиқ бўлишга чақирди.



Оқ уй сешанба кунги зўравонликлардан “даҳшатга” тушганини билдириб, Януковични вазиятни тинчлантириш ва мухолифат етакчилари билан мулоқотни қайта бошлашга чақирди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон Януковични эзага келган “бўҳроннинг туб омилларини ҳал қилишга” чақирди.

Европа етакчилари Украина ҳукуматига нисбатан санкцияларни қўллаш масаласи яна бир бор кўриб чиқилиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Польша Бош вазири Дональд Туск парламентда қилган чиқишида ЕИга аъзо давлатлар етакчиларини Киев расмийларига қарши санкция қўллашга кўндиришга ҳаракат қилишини билдирди.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Шатйнмайер расмий Берлин ЕИ бўйича 27 ҳамкор давлат билан биргаликда Украинада намойишчиларга қарши куч қўлланиши учун масъул шахсларга нисбатан санкция қўллаш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди.

Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт презиент Виктор Януковични қон тўкилишида айблади.

Украина бўйлаб қарийб уч ойдан бери зўравонликлар давом этмоқда. Януковичнинг истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар Киевнинг Мустақиллик майдони ва ҳукумат биноларини эгаллаб олган.
XS
SM
MD
LG