Линклар

logo-print

Европа Украина ҳукуматини огоҳлантирмоқда. Россия норозиларни давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда


Европа Иттифоқи ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари Кэтрин Эштон Украинадаги бўҳронни муҳокама қилиш учун иттифоққа аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларини пайшанба куни Брюсселга фавқулодда йиғинга чақиртирмоқда.

Эштон чоршанба куни қилган чиқишида “барча имкониятлар”, жумладан “репрессия ва инсон ҳуқуқлари бузилиши учун масъулларга нисбатан чекловчи чоралар” кўрилиши масаласи кўриб чиқилиши керак, дея билдирди.

Европа Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо ЕИ аъзолари Украинадаги зўравонликлар учун “жавобгарларга қарши аниқ чоралар” кўрилиши борасида “кечиктириб бўлмайдиган масала” ўлароқ келишиб олишларига умид билдирди.

Европа расмийларининг бу баёнотлари Украинада хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида чиққан тўқнашувлар оқибатида 25 киши ҳалок бўлиши ортидан янграмоқда.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлари Украинадаги воқеаларни “ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга” уриниш, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG