Линклар

Ўзбекистон дин ишлари қўмитаси ҲРУ танқидига жавоб қайтарди


Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ҳисоботида мамлакат шаънига билдирилган танқидларни инкор қилди.

Дин ишлари қўмитаси 19 февраль куни эълон қилган баёнотда, “Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига доир вазият, жумладан, диндорлар вазияти ҳақидаги маълумот, шу пайтгача бўлиб келгани каби бизни кўра олмаганларнинг сиёсий қарашларидан келиб чиқиб берилган”, дейилади.

Қўмита расмийлари ҳисобот муаллифлари ё Ўзбекистондаги қонунлардан бехабар, ёки ўзларининг қандайдир ғараз ниятлари бор, деган иддаони илгари сурди.

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти шу ой бошроғида эълон қилган ҳисобот асосан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари абгор ҳолатда қолаётгани, жумладан ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ҳамон таъқиб қилинаётгани, қамоққа ташланаётгани ва ҳукумат қонун устуворилиги таъминлай олмаётгани танқид қилинган.

Ҳисоботнинг Ўзбекистон қисми преамбуласида бошқа танқидлар орасида, бир жумлада, мамлакатда эътиқод эркинлиги ўта чеклангани қайд этилган.

Ўзбекистон дин ишлари қўмитаси бу танқидга жавобан мамлакатда икки мингдан ортиқ диний ташкилот фаолият қилишини билдирди.

Ўзбекистоннинг бошқа мутасадди идоралари Ҳюман Райтс Уотч ҳисоботига муносабат билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG