Линклар

Украина Мудофаа вазири Павло Лебедев Киевга дессантчиларни ташлаш тўғрисида буйруқ берганини билдирди. Киев марказида сешанба куни норозилар билан полиция ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида 25 одам ҳалок бўлди, 200дан ортиқ одам жароҳатланди.

Лебедевнинг чоршанба куни билдиришича, мамлакат шарқидаги Депропетровскда жойлашган ҳарбий қисмдан дессантчиларни Киевдаги ҳарбий базаларда қурол аслаҳаларни қўриқлаш учун юборилган.

Украина собиқ мудофаа вазири Анатолий Ҳристенко чоршанба куни Facebook саҳифасида Днепропетровскдаги 25 дессант бригадасининг 500 аскари Киевга ташланганини хабар қилди.

Украина армияси аксилҳукумат намойишчилари биалн ҳукумат ўртасидаги қарамақаршиликка аралашгани йўқ.
XS
SM
MD
LG