Линклар

logo-print

Ўзбекча Википедия “Евромайдон”ни ёритишга улгурмаяпти

  • Сарвар Усмон

Ўзбекча Википедия тўғрисидаги туркум маърифий эшиттиришларимизнинг бугунги сонида Украина пойтахти Киевда шу кунларда давом этаётган воқеаларга оид мазкур Интернет энциклопедиянинг мақоласи билан танишасиз. Wiki-экспертимиз Нодир Отаев Википедия ва анъанавий энциклопедияларнинг кучли ва заиф жиҳатларини қиёслаб беради. Шунингдек, Википедия муаллифларидан бири, 22 яшар кимёгар талаба Зикрилло Мирзаев билан суҳбатни тинглайсиз.

Бири мукаммал, бошқаси чала мақолалар

Википедиянинг анъанавий энциклопедиялар (китоб ҳолида чоп этиладиган) дан энг катта фарқи унинг “тирик организм”эканлигидир.

Анъанавий энциклопедиялардаги мақолалар уларнинг навбатдаги нашри чоп этилгунича янгиланмай тураверади. Википедиядан эса, мавзуга оид нафақат бир соат олдин юз берган воқеа тўғрисида, балки бир неча соатдан кейин бўладиган воқеа тўғрисида ҳам маълумот топиш мумкин.

Фикримизга OzodWikiнинг ўтган ҳафтадаги сони учун танланган мақола мисол бўла олади. Унда Сочида ўтаётган Қишки Олимпиадада музда нафис учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ге Миша иштирок этадиган мусобақалар 13 февраль, Тошкент вақти билан соат 20.00 да бошланажаги тўғрисида олдиндан хабар берилганига гувоҳ бўлгансиз.

Лекин Ўзбекча Википедиядаги ҳамма мақолаларни ҳам тезкор таҳрир қилинаяпти, тўлдирилаяпти, деб бўлмайди. Бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Евромайдон” мақоласи ана ўшандай “оқсаётган” мақолалардан.

Мақола “27-январ куни Тошкентдаги Украина элчихонаси ёнида бир неча киши Украина, Гуржистон ва Украина қўзғолончилар байроқлари билан тадбир ўтказишди”, деган хабар билан тугайди.

27 январдан бери Киевда кечган ва сўнгги икки ичидаги қонли воқеалар “Евромайдон” мақоласида акс этмаган.

Мана ўша мақола: (тиниқроқ кўриш учун тасвир устига босинг)


Ўзбекча Википедиянинг “Евромайдон” мақоласи чала эканлигига гувоҳ бўлдингиз.

OzodWikiнинг Wiki-эксперти Нодир Отаевнинг айтишича, чалалик Wiki мақолаларнинг узоққа чўзилмайдиган заиф жиҳатларидан биридир.

Нимаси яхшию нимаси ёмон?

Юқорида Википедия билан анъанавий энциклопедиялар орасидаги бир принципиал фарқ тўғрисида айтдик.

Wiki-эксперт Нодир Отаев, OzodWiki илтимосига биноан, Википедия билан анъанавий энциклопедияларнинг афзалликлари ва камчиликларини қиёслаб чиқди: (тиниқроқ кўриш учун тасвир устига босинг)


Ўзбекча Википедияга 700 дан ортиқ мақола ёзган талаба билан суҳбат

OzodWikiнинг дастлабки сонларида Ўзбекча Википедия маъмури Нодир Отаев билан ўтказилган суҳбатни тинглаган эдингиз.
Маълум бўлишича, Ўзбекча Википедиядаги янги мақолаларга асос солаётганлар, мавжуд мақолаларни таҳрир қилишда иштирок этаётганлар, асосан, ёшлардир.

Улардан бири Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қорабулоқ шаҳарчасида туғилиб ўсган 22 яшар кимёгар талаба Зикрилло Мирзаевдир.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG