Линклар

Андижонлик 33 яшар аëл эркакка айланмоқчи


Баъзи мамлакатларда жинсини ўзгартирадиганларга давлат молиявий кўмак беради.

Баъзи мамлакатларда жинсини ўзгартирадиганларга давлат молиявий кўмак беради.

Андижонлик 33 яшар аëл эркакка айланиш истагида экани ва бу орзусини амалга ошириш учун нима қилишни билмаëтганини айтиб, Озодлик мухбирига мурожаат қилди.

Бундан икки ой олдин Ўзбекистондан Россияга келиб, қурилиш ошхонасида ишлаëтган Нодира (исми алмаштирилган) ўз жинсий мойиллиги ҳақидаги ҳикояни Озодлик мухбирига айтиб берди.


Суҳбат аввалида Нодира ўзининг аëл бўлиб туғилганидан афсусланишини ва жарроҳлик йўли билан эркакка айланиш орзусида кунни кеч қилаëтганини айтади:

-Жинсимни ўзгартирмоқчиман. Фақат шундай амалиëт қаерда қилинишини билмайман. Пулидан ҳижолат бўлманглар. Соғлигим учун пулимни аямайман¸ дея гап бошлади Нодира.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, у кичкиналигидаёқ қўғирчоқ ўйнашни эмас, балки ўғил боллалар ўйнаган ўйинларни севган:

-Қўғирчоқ эмас балки машина ўйнагим келарди. Қизларни яхши кўриб қолаверардим. Бу, айниқса, саккизинчи синфга ўтганимдан кейин маълум бўлди¸ дейди жинсини ўзгартирмоқчи бўлган Нодира Озодлик билан суҳбатда.

Ўрта мактабни тугатгач Нодира ўқишни давом эттирмади. 19 ëшида уни эрга беришди. Уч йил ўтиб, ажрашганини айтган Нодира, уч йиллик турмуши азоб ва уқубатдан иборат бўлганини эслайди:

-Эркак киши ëқмайди, деб бетига айтардим. У билан деярли жинсий ҳаëт кечирмадим. Мен билан қўшилмоқчи бўлиб ëнимга келса, уруш чиқарар эдим. Ишқилиб ўзимга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилганман. Уч йил яшаб ажрашдик¸ дейди Нодира.



Суҳбатдош ўз ичида эркак бўлиш истаги¸ эркакка айланиш орзуси борлигини аниқ тиниқ англаб етганида ўттиз ëшга бориб қолган эди:

-Тушларимда аëл билан жинсий алоқа қилиб чиқаман. Лекин ўнгимда бундай ишни қилган эмасман. Лекин қизларни севаман. Биттасини ҳаëлимда севиб юрган эдим¸ эрга тегиб кетди. Ўзбек санъаткорларидан Дилноза Қубаевани ҳаëлан севаман. Лекин уларни ичимда севиб¸ тушимда секс қилиб юравераман. Уларга юрак ютиб сени севаман¸ бирга яшайлик дея олмайман. Қандай айтаман¸ мен аëл киши бўлсам. Шунинг учун ҳам жинсимни жарроҳлик амалиëти йўли билан алмаштириб битта гўзал қизга уйланиб олмоқчиман¸ шунга ëрдам беринглар, дейди Нодира.

Озодлик Нодиранинг муаммоси юзасидан Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирининг Лариса исмли руҳшуносига мурожаат қилди.

Эркакка айланмоқчи бўлган Нодира муаммосини сабр ва алоҳида ҳамдардлик билан тинглаган руҳшунос, Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда, бу юзадан баъзи фикрларни билдирди:

-Нодира билан боғлиқ ҳолатнинг руҳий шикаст эканлигини тахмин қиламиз. Бу ҳолат чуқурлашмаган бўлса, руҳшунос кўмагида бартараф қилиниши мумкин. Вужуддаги гормонлар мувозанати бузилиши ҳам инсон миясида ўз жинсидан нафратланиш ҳиссини юзага чиқариши мумкин.

Агар тиббиëт кўмагида гормонлар мувозанати тикланса, муаммога барҳам берилади. Тиббиëтда “ëлғон лесбианлик” деган ҳодиса бор. Одам ўзини лесбиан деб ўйлайди, аммо аслида у лесбиан бўлмайди¸ дейди руҳшунос.

Суҳбатдошга кўра¸ мижоз руҳий услуб билан даволанмайдиган тақдирда жарроҳлик йўли билан жинсини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади.

Тошкент Тиббиëт академияси мутахассислари, Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистонда жинсини ўзгартириш амалиëтига қонунан изн берилмаслигини айтишди.

Қирғизистон Миллий госпитали врачи, уролог Зуфар Ҳакимхўжаевнинг радиомиз мухбирига билдиришича, 2013 йилнинг октябрида тошкентлик йигитнинг аёлга айлантириш амалиёти ўтказилган.

Амалиётда шахсан қатнашган урологнинг айтишича, собиқ йигит ва эндиликда аёл ўз ватани – Ўзбекистонда паспортини ўзгартиришга ҳам эришган.

Маълумотларга қараганда, Бишкекда жинсини ўзгартирган тошкентлик 25 яшар йигит Озодлик ҳикоясини ёритган ангренлик гермафродитдан фарқ қилади, у транссексуалдир. Бундайлар жисман эркак (ёки аёл) бўлади, лекин руҳан ўзларини аёл (ёки эркак) деб билади.

Тошкентдаги хусусий клиника руҳшуноси Лариса жинсни ўзгартиришнинг бошланғич қисми Ўзбекистонда ўтказилиб¸ бевосита жаррохлик амалиëти чет эллардаги клиникалардан бирида ўтказилиши имкони борлигини билдирди.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги идораси қошидаги Қийноқларга қарши қўмита экспертлари билан учрашув чоғида мамлакатда лесбианлар жиноий жавобгарликка тортилмаслигини билдирган эди.

Озодлик радиоси 2013 нинг декабрида ҳам эрлик, ҳам аёллик жинсий белгилари билан туғилган 42 яшар ангренликнинг оғир тақдири тўғрисида ҳикоя қилган эди.

Бишкеклик врачларга кўра, жинсини ўзгартирмоқчи бўлганлар орасида эркаклар кўпроқ ва уларни аёлга айлантириш осонроқ эканлиги билан изоҳланади.

Википедияга кўра, жинсни ўзгартириш бўйича дунёдаги энг биринчи амалиёт 1931 йили ўтказилган.

Шуниси қизиқки, жинсни ўзгартириш амалиётлари Эронда кенг ёйилган. Жинсни ўзгартириш амалиётларига Эрон Ислом республикаси раҳбари Оятуллоҳ Хумайний 1980 йили махсус фатво билан рухсат берган.

Шу кунда Эрондаги суғурта ширкатлари жинсни ўзгартириш амалиётидан ўтган беморлар сарф-ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Бундан ташқари давлат ҳам жарроҳлик амалиёти ҳаражатларининг бир қисмини кўтаради.

Маълумотларга қараганда, мазкур амалиёт нархи 10 минг доллардан 40 минг долларгачадир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG