Линклар

Украина: Президент ва мухолифат сулҳ тузди, бевосита музокаралар ўтказилади


Украина президенти Виктор Янукович ва мухолифат лидерлари мамлакатдаги бўхронга барҳам бериш учун сулҳ тузиб, бевосита музокараларни бошлашга келишиб олишди.

Бу ҳақда президент чоршанба куни мухолифатнинг уч нафар лидери билан ўтказган учрашувидан сўнг ўз веб-сайти орқали маълум қилди.

Учрашувда қатнашган собиқ Иқтисод вазири Арсений Яценюк ўзининг Баткившина партияси веб-сайтида ҳукуматнинг чоршанба куни Мустақиллик майдонида штурм юштириш режаси бекор қилинганини билдирди.

Киев марказида президент Януковичга қарши норозилик намойишлари ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери давом этмоқда.

Сешанба куни норозилар билан милиция ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида 26 киши ҳалок бўлди, 200дан ортиқ киши жароҳатланди.

Чоршанба куни АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги зўравонликлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкилигидан огоҳлантирди.

Президентнинг бу огоҳлантириши ортидан АҚШ Давлат департаменти Украина ҳукуматидаги 20 нафар юқори лавозим эгаларига нисбатан виза чекловларини жорий этди.

Айни дамда Германия, Польша ва Франция Ташқи ишлар вазиларининг Киевга сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG