Линклар

Толибон ҳаракати Афғонистон президентлигига номзод Абдулла Абдулланинг кортежига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Абдулла матбуот котибининг Озодликнинг афғон хизматига билдиришича, ҳужумда ҳеч кимга зарар етмаган.

Толибон ҳаракати эса ҳужумда президентликка номзоднинг икки нафар тансоқчиси ўлдирилгани ва яна бир неча киши жароҳат олганини айтмоқда.

Ҳужум чоршанба куни Абдулла Абдулла Нангархор вилоятидаги сайловолди кампаниясидан қайтаётганида Кобулнинг Суробий туманида рўй берди.

Афғонистоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Абдулла 5 апрель куни ўтиши режаланган президент сайловларида етакчи номзод ўлароқ кўрилмоқда.

У беш йилл аввал ўтказилган мунозарали президент сайловларида амалдаги президент Ҳамид Карзайга мағлуб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG